Ўз касбининг моҳир эгалари тақдирланди

“Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг тармоқ Республика босқичи жорий йилнинг 28 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг 3-7 сонли қарори билан тасдиқланган “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тўғрисидаги Низомига асосан тармоқ Республика босқичида ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган 15 нафар номзод иштирок этди. Тармрқ босқичида иштирок этган 10 нафар номзод Федерация Кенгашида ўтказилиши белгиланган Республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритди. Барча иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.