Monthly Archives: June 2015

“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси

504-300x225Истиқлол йилларида болалар манфаатлари ҳимояси, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Касаба уюшмалари туҳфаси

IGP1446-300x200Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги «Толариқ» маҳалласида янги болалар майдончасининг фойдаланишга топширилиши байрамга айланиб кетди. «Ўзбекцирки» артистлари томонидан ижро этилган турли томошаларни нафақат болалар, ота-оналар ҳам мириқиб томоша қилишди.

Парвозга шай лочинлар

674-300x209Фарзандларимиз қалбига гўзал ва сермазмун қўшиқлар орқали эзгулик ғоялари сингдириб борилса, уларнинг маънан баркамол бўлиб улғайишига мустаҳкам замин яратилади. Ўз ижод намуналари билан болаликнинг сирли оламига йўл топадиган шоир ва бастакорларни ҳар томонлама рағбатлантириб бориш бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови

20-06-11-034-1-300x200Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ОАВ билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказади.