Ёшлар кенгашининг ташаббуси

12032014603Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ушбу эзгу миллий анъанамизни асл ҳолича асраш ва келгуси авлодларга етказишга қаратилаётган доимий эътибор туфайли унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора кенгаймоқда. Миллий байрамларимиз арафасида оммавий ҳашар ўтказиш эзгу анъанага айланган. Бу йилги ҳашар тадбири Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётгани унинг аҳамиятини янада оширмоқда. Халқимиз мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб  25 тупдан кўчат экайлик, деган эзгу мақсад билан меҳнат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу борадаги чора-тадбирлар янада кенгаймоқда.

    IMG_0660Ҳашар кунлари ёшларимизнинг юртни обод этиш, халқимизнинг эзгу қадриятларини қадрлашга бўлган интилиши ёрқин намоён қилиш мақсадида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар кенгаши ташаббусига кўра Республика кенгаши аппрати билан хамкорликда 2016 йил 12 март куни Миробод тумани Салар махалласи ҳудудида умумхалқ ҳашарида иштирок этишди. Мазкур ҳашарда Ёшлар кенгаши аъзоларининг фаол иштироки билан Республика кенгаши томонидан 2 мингдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар олиб келиниб махалла ҳудудига экилди.

Кўп қаватли уйлар, ҳовлилар атрофи тартибга келтирилиб, кўчалар, йўлаклар супурилиб, дарахтларга шакл берилди.