“Энг фаол ёш озиқ-овқат ходими” танлови тўғрисида

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Энг фаол ёш мутахассис” кўрик танлови доирасида тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги озиқ-овқат саноати корхоналарининг “Энг фаол ёш озиқ-овқат ходими” танлови ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 15 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида мазкур танловнинг биринчи босқичи ўтказилди унда тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши тасарруфидаги 2 та ташкилотдан 4 нафар ёш мутахассис иштирок этишди. Белгиланган Низом талаблари асосида ўтказилган танловда “Ғазалкент мева” МЧЖ ходими Элёр Илашов биринчи босқич ғолиблигини шунингдек вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғолиб ва иштирокчилар фаҳрий ёрлик ҳада қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.