“Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходим” танловининг республика босқичи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Республика миқиёсида ўтказилган ушбу танловнинг биринчи босқичида 349 нафар, ҳудудий иккинчи босқичда 35 нафар ёш мутахассислар иштирок этишди. Республика учинчи босқичида 12 нафар иштирокчи қатнашди. Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу танловда биринчи ўринни Жиззах вилояти вакили Шералиев Ғайрат Тажиматович эгаллади. Танловнинг ғолиблари ҳамда иштирокчилар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.