Фарғона вилояти Қува туманида 2017 йил сарҳисоби ва 2018 йилдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

2_52021458687397728152018 йил 14 феврал куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқарув вакиллари ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида жамиятни ижтимоий-иқтисодий масалалар ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича 2015-2017 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари хамда янги 2018-2020 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган ишчи-хизматчиларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

2_5202145868739772816

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида 456 нафар ишчи хизматчилар мехнат қилмоқдалар.

Корхона ўтган 2017 йилда Қува хамда Ёзёвон туманлари фермер хўжалаликларидан 29 972 тонна пахта хом-ашёсини қабул қилиб шу кунга қадар 17 937 тоннасини қайта ишлади. Ўтган 2017 йилда корхонада 58 миллиард 79 миллион 717 минг сўмлик товар махсулотлари ишлаб чиқарилиб, ушбу кўрсаткични олдинги хисобот йили билан қиёсий нархларда таққосланганда, ўсиш 106 фоизни ташкил қилди. “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқаруви Касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқаришни асоси бўлган инсон омилига асосий эътиборни қаратмоқда.

2017 йилда жамият худудида бўш турган бино тўлиқ қайта таъмирланиб, у ерда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган “Биолаборатория” очилди. Асосийси “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ўрамида яшовчи 12 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

2017 йилда ишчи ва хизматчиларимизни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни мехнат қилишлари ва дам олишлари учун бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Корхонада ишлаб чиқариш бригадалари хамда ишлаб чиқаришни оғир участкаларида мехнат қилаётган ишчи хизматчилар учун 3 махал бепул иссиқ овқат, қатиқ, махсус кийим-бош, оёқ кийимлари билан таъминлаш ташкил қилинган.

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бўйича 2017 йилда иссиқ-овқат учун 117 миллион 972 минг сўм, махсус кийим-бош учун 25 миллион 522 минг сўм сарфланди. 51 нафар ходимга 36 минг 475 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Иш берувчи томонидан мехнатга лаёқатсизлик нафақалари ўз вақтида тўлиқ тўлаб бериляпти.

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ишчи-хизматчилари Мустақиллик, Наврўз, Ийд Рамазон, Ийд Қурбон, Янги йил байрамларида 200 миллион 549 минг сўмлик моддий рағбатлантирилди.

“8 Март-Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан жамиятда ишловчи хотин-қизларга 12 миллион 400 минг сўмлик совғалар берилди.

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида ишловчи ходимлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари учун 4 миллион 400 минг сўм сарфланди.

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ишловчи ишчи-хизматчилар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ишларига алохида эътибор бериляпти. 2017 йилда жамият ишчи-хизматчиларидан 10 нафари Республикамизнинг Тошкент-Самарқанд-Бухоро шахарларига туристик саёхатга юборилди. Бунинг учун жамият хисобидан 8 миллион пул сарфланди. “Чимён”, “Темир йўлчи”, “Зилол”, “Қизилтепа”, “Арчазор” каби сихатгохларда 18 нафар ишчи-хизматчиларимиз саломатликларини мустахкамлаб қайтдилар.

Ишчи-хизматчиларимизни 64 нафар фарзандларига Фарғона туманидаги “Орзу” болалар оромгохига 16 миллион 597 минг сўмлик йўлланмалар иш берувчи хисобидан олиб борилди.

2017 йил “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқаруви томонидан Қува хамда Ёзёвон туманларида яшовчи 12 нафар ногирон аёлларга тикув машиналари олиб берилди.

Маъруза қилган “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бош директори З.Икрамов ва Касаба уюшма қўмитаси раиси В.Мамажоновни хисоботларида юқоридаги ютуқлар ёритилиб берилди. “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқаруви билан Касаба уюшма қўмитаси олдида ютуқлар билан бир қаторда талай ечимини кутаётган масалалар хақида

Йиғилишда сўзга чиққан Механика-таъмирлаш цехи ишчиси В.Хасанов, Қуритиш-тозалаш цехи таъмирловчиси М.Хасанов, “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Турдиева, Қува пахта тайёрлаш маскани ишчиси А.Махмудов ва бошқалар ўз таклиф-мулохазаларини билдирдилар.

Йиғилишда қатнашиб сўзга чиққан Ўзбекистон Агросаноат мажмуаси ходимлари Республика кенгашининг Фарғона вилоятидаги маъсул ташкилотчиси Ф.Т.Ўринбоев Касаба уюшма ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида гапирди.

Йиғилиш сўнгида “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида мехнат қилаётган ишлаб чиқариш илғорлари ва касаба уюшмаси фаолларидан бир гурухига АСМ ходимлари Касаба уюшмаси вилоят ташкилоти, АСМ ходимлари Касаба уюшма Қува туман кенгаши хамда “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқаруви билан Касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқлари, Ташаккурномалари, қимматбахо совғалар топширилди.