Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси фаолларига саёҳат уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 март куни Фарғона вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ёшлари ва фаолларини Ўзбекистоннинг навқирон шаҳри бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Дастлаб меҳмонлар давлатимиз асосчиси, буюк сиёсатчи, мустақиллигимиз асосчиси, муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди ва ҳокларига гулчамбарлар қўйиб тазим бажо этишди. Сўнгра Ислом Каримов музейига ташриф буюришиб Ислом Каримовнинг шахсий суратлари, ёдгорлик мажмуаларини томоша қилишди ва бир қанча маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Хазрати Имом мадрасаси ва Оқ масжидни зиёрат қилишди. Амир Темур музейига ташриф буюришди. Сўнгра Амир Темур хиёбонига келишиб Амир Темур ёдгорлик мажмуасини ёд этишди.