Меҳнаткашларнинг дам олиш кунлари мароқли ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5 банди ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг “Наврўз” байрами муносабати билан дам олиш кунлари тарихий шахарларга Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги 30 нафар касаба уюшма аъзолари ва фахрийларини хамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 40 нафар касаба уюшма аъзолари ва ёшларини жорий йилнинг 19 март куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.