Daily Archives: 01.08.2018

Тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш тўғрисида

1F2A5430Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 1 таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Делегатлар иштирокида сайлов жараёнлари бўлиб ўтди. Унга кўра бир овоздан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш мақулланди. Бу қўмитани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад тўғрисида делегатлар ва бир қатор иштирокчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.