Daily Archives: 07.08.2018

Болалар ёзги таътилни ажойиб тарзда ўтказмоқда

OLYMPUS DIGITAL CAMERAФарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён болалар оромгоҳида болалар мароқли ва мазмунли дам олишмоқда. Жорий йилнинг 4 август куни “Оромгоҳ маликаси” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу тадбирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Кулматов Зафар ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида ҳам иштирок этди. Мусобақа 5 та шарт бўйича 3 та иштирокчилар ўз маҳоратларини кўрсатишди. Муросасиз баҳсларда 1 ўринни Гулнозахон, 2 ўринни Асалхон, 3 ўринни Имонахон эгаллади ва оромгоҳ маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Болаларда бўлган меҳр ва қувончни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Бундай тадбирлар болаларнинг маънавиятига, маданиятига юксалишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.