Тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида

IMG_20180808_114150Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Андижон вилояти фермер, дехкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан хамкорликда 2018 йил 8 август куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришгадоир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотинингЎзбекистонРеспубликаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросинитаъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш” мавзусида семинар ташкил этилди.Семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шахар туман кенгашлари раислари,йирик бошланғич касаба уюшмаситашкилотлари раислари,Худудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман ва шахар кенгаши раислари,юристлари, туманлардаги айрим фермер хўжалиги рахбарлари иштирок этдилар.

IMG_20180808_120447Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий химоя масалалари бўйича бўлим мудири- Бегимқулова ШохидахонБозорбаевна, Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши юристи-Сиддиқов Авазбек Қобилжонович, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Сидиқов Тўлқинжон Қодирович, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юридик бўлими мудири Усмонов Хабибилло Обилбековичлар иштирок этиб ўз маърузалари билан чикиш қилди ва семинар савол жавоблар, мунозара ва таклифлар остида ўтди..