Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида

IMG_2374Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасид Хоразм вилоятида семинар – тренинг ўтказилди.

 

IMG_2420Семинар – тренингга Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман шаҳар кенгаши вакиллари, Вилоят, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили ва фермер ҳўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар – тренинг дастурида Миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ҳамда уни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши ҳақида, 2018 йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик ҳамда 2018 йилги пахта йиғим терим мавсумида, меҳнатни мухофазаси, Техника хавфсизлик қоидалари мавзуларида маърузалар тингловчиларга етказилди.