“Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш” мавзусида семинар-тренинг

20181211_105536

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Тадбирлар мажмуининг 12-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури” тасдиқланган.

20181210_123224

Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан хамкорликда “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида жорий йилнинг 10-11 декабр кунлари семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренинг биринчи куни Тошкент шаҳридаги “Миран” интернешнл меҳмонҳонасининг конференциялар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг экспертлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, Агросаноат мажмуи таркибидаги вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари, меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги мутахассислари, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашларининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари иштирокида ташкил этилди.

Семинар-тренингда сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги ишларида муносиб меҳнат шароитини яратиш, меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, ишчи-ходимларнинг иш жараёнида самарали меҳнат фаолияти олиб боришлари учун унинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – қишлоқ хўжалигида меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда ходимлар руҳиятининг турли кўринишларини мутахассисларга ва ишчи-ходимлар саломатлигига хавф солувчи унсурларининг олдини олиш ва иш жараёнида соғлом муҳитни яратишдан иборатдир.

Семинар-тренингда ташкилотларнинг иш берувчилар ва ходимлар ўртасида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларининг тажрибалари ўрганилиб, долзарб таклифлар билдирилди.

246936913_296048

Семинарда, Ўзбекистон Фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнати муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш уларга санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ўргатиш, белгиланган муддатларда даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш ва бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиш масалаларида кенга тўхталиб ўтилди.

Маъруза давомида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Хуршид Умаров тармоқ вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги бўйича амалга оширилиб келинаётган ишлар билан тайёрланган презентацияси орқали тадбир иштирокчиларини таништирди.

“Ўздонмахсулот” акциядорлик компанияси меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Туроншох Қиличев донни қайта ишлаш корхоналари ва қабул қилиш шохобчаларида бахтсиз ходиса ва касб касалликларини олдини олиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар билан семинар иштирокчиларига маъруза қилди.

Тадбирнинг иккинчи кунидаги назарий қисми амалий машғулотлар билан давом этиб, мутахассислар ижтимоий ҳамкорлик, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари ҳамда университет қошидаги марказларда ўтказиладиган тажрибалар, амалиётлар ва унинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент Давлат Аграр университетига ташриф буюрдилар.

Иштирокчилар Энтомология ва ўсимликлар карантини, Агробиотехнология, Зоотехния ҳамда ипакчилик ва тутчилик йўналишларидаги фаолият, ўтказилаётган тажрибаларни ўрганишдилар.

Университет қошидаги “Биолаборатория”да ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишиб, амалий тажрибалар билан яқиндан ўртоқлашишди.

Ташриф давоми Университет қошидаги тажриба участкасидаги Кореянинг КОICA компанияси технологияси асосида қурилган парник ва технологик жараён билан танишишдилар.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ҳалқаро Меҳнат ташкилотининг сертификатлари топширилди.