Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш лойихасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Харакатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ўтказилган ўқув-семинар
2019 йил 21 январь куни Сурхондарё вилоятида Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича идолараро ишчи гурухи таркиби аъзоси Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги касаба уюшмаси кўмитаси раиси Ниёзов Турсун иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарнинг биринчи маърузасига Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги касаба уюшмаси кўмитаси раиси Ниёзов Турсун чиқиб “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш ҳақида” мавзудаги маърузаси билан бошланди.
Семинар давомида ўз маърузалар билан иштирок этиш учун Сурхондарё вилоят Бандлик Бош Бошқармаси, Сурхондарё вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси, “Ўзагросуғурта” АЖ Сурхондарё вилоят филиалидан масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Семинарга вилоятнинг барча туманларидан агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари раислари, фермер хўжаликлари рахбарлари, “Пахта тозалаш заводи” АЖ, “Ўздонмахсулотлари” АЖ, “Виноароқ” АЖ меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги мухандислари, кадрлар бўлими бошлиқлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бошқармалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 98 нафар ходим таклиф қилинди.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан 81,129 ва 187- сонли ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарори талабларини амалга ошириш ҳамда унинг мазмун моҳияти тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириш бердилар, мазкур қарорларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши борасида фермер хўжаликлари рахбарлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Сўнгра савол-жавобларга ўтилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга семинар ташкилотчилари томонидан тўлиқ ҳамда батафсил жавоб олдилар.