Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш лойихасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Харакатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ўтказилган ўқув-семина
2019 йил 22 январь куни Андижон вилоятида Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича Тармоқ касаба уюшмаси ҳамда Андижон вилояти ташкилотлари Бирлашмаси билан хамкорликда ўқув-семинари ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Андижон вилояти ташкилотлари Бирлашмаси билан хамкорликда 2019 йил 22 январь куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шахар туман кенгашлари раислари, йирик бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари, мехнат мухофазаси мухандистлари, Худудлардаги айрим фермер хўжалиги рахбарлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вакилларидан иборат иборат 91 нафар ходимлар иштирок этишди.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан 81,129 ва 187- сонли ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарори талабларини амалга ошириш ҳамда унинг мазмун моҳияти тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириш бердилар, мазкур қарорларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши борасида фермер хўжаликлари рахбарлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратдилар. Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, Иш берувчи (фермер хўжалиги) раҳбарининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиби, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиби, Меҳнат қонунчилиги ва мехнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида суҳбатлашилди.
Сўнгра савол-жавобларга ўтилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга семинар ташкилотчилари томонидан тўлиқ ҳамда батафсил жавоб олдилар.