Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш лойихасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Харакатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича Фарғона вилоятида ўтказилган ўқув-семинар тўғрисида

20190124_104317

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган  “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йиллар учун ҳаракатлар Дастури”га асосан Агросаноат тармоғи Фарғона вилояти ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар ўқуви ўтказилди.

20190124_103109

Семинар ўқувда “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш” бўйича ўзаро фикр алмашиниб  вазифалар, тармоқдаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассислари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

20190124_101349

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан 81,129  ва 187- сонли ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарори талабларини амалга ошириш ҳамда унинг мазмун моҳияти тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириш бердилар, мазкур қарорларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши борасида фермер хўжаликлари рахбарлари олдида турган вазифаларга  алоҳида эътибор қаратдилар. Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга семинар ташкилотчилари томонидан тўлиқ ҳамда батафсил жавоб олдилар.