Жамоа шартномаси авзалликлари ҳамда унинг бажарилишига бўлган эътибор!

photo_2019-02-20_12-50-01

Бугун 20 феврал куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти тизимидаги бир қанча ташкилотларда хам жамоа шартномаларининг йил якуни бўйича бажарилиши юзасидан умумий йиғилиш ва конференциялар ўтказилмоқда. Ушбу йиғилишларда Агросаноат мажмуи ходимлари Республика кенгашининг масъул ходимлари, Тошкент вилояти масъул ташкилотчиси ва туман кенгаши раиси бошланғич касаба уюшма қўмиталари билан биргаликда иштирок этишмоқда.

photo_2019-02-20_14-35-11

Жумладан Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шахридаги тармоққа қарашли соғломлаштириш марказида умумй йиғилиш ўтказилиб, ушбу йиғилишда Бўстонлиқ тумани кенгаши раиси С.Мирзаякубова иштирок этди. Йиғилиш жараёнида Марказ рахбари, Марказнинг касаба уюшма қўмитаси раиси ва жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиш комиссия вакиллари сўзга чиқишиб, 2018 йил давомида олиб борилган ишлар бўйича амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишдилар.

Шунингдек Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Оққўрғон тумани бўлимида жамоа шартномасининг бажарилиши ва янги жамоа шартномасини қабул қилиниши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Бегимкулова, Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчи Р.Раджапов ва Оққўрғон туман кенгаши раиси Қ.Субановлар иштирок этдилар. Ушбу йиғилиш ходимлар ўртасида савол жавоблар билан жонли ўтди. Иш берувчи ходимлар масаласига оид барча муносабатларда касаба уюшма қўмитасига таяниши, касаба уюшма қўмитаси эса ходимлар номидан таклифлар билан иш берувчига чиқиб ўзаро хамкорлик қилиши ушбу сохага нисбатан фахр туйғусини уйғотди. Республика кенгашининг масъул вакиллари томонидан ходимларга корхонада жамоа шартномасининг авзалликлари тушунтирилди. Йиғилишдан сўнг хар бир ходим ўзини қизиқтирган маълумотларни олишдилар.

photo_2019-02-20_14-33-54

Йиғилиш тугаганидан сўнг Республика кенгаши масъул ходимлари Пискент туманидаги Пискент пахта тозалаш корхонасига киришди. Бу корхонада 27 феврал куни ўтказиладиган йиғилишга катта тайёргарлик кўришаётган бошланғич касаба уюшма қўмитасининг яқинда янги сайланган раиси С.Носирхонова ва касаба уюшма фаоллари билан учрашилди. С.Носирхонова анчадан бери касаба уюшма қўмитаси ишларига яқиндан ёрдам бериб келган фаол ходимлардан бири бўлиб, иш берувчиси А.Ўзбекхўжаев билан хамкорликда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида кўламли ишларни амалга оширган. Ҳозирги кунда бу ташкилот қайта шакиллантирилмоқда. Ушбу ташкилот янги ташкил этилаётган Кластер тизимига ўтиш жараёнида бўлиб, Республика кенгашининг масъул ходимлари томонидан ушбу холатда ходимлар билан меҳнат муносабатлари бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди ва бошланғич касаба уюшма қўмитасига амалий ёрдам кўрсатилди.

Пискент тумани пахта тозалар корхонаси.