Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ўтказилган конференция тўғрисида
Боғот тумани “Ўғизровот” қишлоқ фермер хўжаликлари касаба уюшма қўмитаси ва фермер хўжаликлари ўртасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Ушбу конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўйича раис маслаҳатчиси Раҳматулло Карабоев, Хоразм вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси Камолбек Бекчонов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Бахтиёр Матмуратов, Боғот тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маматсалой Машарипов, агросанаоат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Боғот тумани кенгаши раиси Майлибой Курёзовлар ва меҳнаткашлардан иборат фаоллар иштирок этдилар.
“Ўғизровот” қишлоқ фермер хўжаликлари касаба уюшма қўмитаси ва фермер хўжаликлари ўртасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари ҳисоботлари тингланди, йил давомида ишчи-хизматчиларга яратилган имкониялар, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашлар ҳақида аниқ рақамлар билан барча таништирилди ва конференцияни делегатлар ижобий тарзда қабул қилишди.
Шундан сўнг “Ўғизровот” қишлоқ фермер хўжаликлари касаба уюшма қўмитаси ва фермер хўжаликлари ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама этилди. Унда жамоа шартномаси лойиҳаси бугунгача барча фермер хўжаликлари аъзолари томонидан ўрганилган, улар томонидан билдирилган таклифлар жамоа шартномасида ўз аксини топган. Конференция делегатлари ва иштирокчиларини жамоа шартномаси лойихаси билан таништириш учун сўз касаба уюшма қўмитаси раиси Қўчқоров Бахтиёрга берилади (Жамоа шарномаси лойиҳаси билан таништирди).
Барча делегатлар ва иштирокчилар бир овоздан “Ўғизровот” қишлоқ фермер хўжаликлари касаба уюшма қўмитаси ва фермер хўжаликлари ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қўллаб қувватлади.
Конференция сўнгида касаба уюшмаси вакиллари барча ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини жамоа шартномалари орқали ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, жонажон ватанимиз қудратини янада юксалтириш борасидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади ва конференция ўз ниҳоясига етди.