Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди

photo_2019-03-14_17-30-32

“Амалий ёрдам куни” муносабати билан бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

photo_2019-03-14_17-30-31

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси З.Кулматов ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Бирлашган қўмитаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Ф.Қаршибоев томонидан “Тошкентдонмаҳсулотлари” ва Тошкент шаҳар “Ғалла-алтег” акциядорлик жамиятлари касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти ўрганилди. Тошкент шаҳар “Ғалла-алтег” акциядорлик жамиятининг Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда тузилган Жамоа шартномаси 2018-2020 йиллар учун тузилган.

Касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил учун Иш режаси ва сарф-ҳаражатлар сметаси ишлаб чиқилган. Белгиланган масалалар бўйича ўтказилган касаба уюшма қўмитаси қарорлари доимий равишда расмийлаштириб борилмоқда, касаба уюшма қўмитаси ҳисоб рақамидаги пул маблағлари сарф-ҳаражатлар сметасида белгиланган тартибда молиялаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар “Ғалла-алтег” акциядорлик жамиятида раҳбарият билан келишган ҳолда Жамоа шартномасининг бандлари бажарилиб келинмоқда.

Амалий ёрдам жараёнида Жамоа шартномасини Иш берувчи билан келишган ҳолда янги макети асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, касаба уюшма қўмитаси бурчагини янгилаш ва ходимлар ва ёшлар спортни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

                “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда тузилган Жамоа шартномаси 2016-2019 йиллар учун тузилган ва жамоа шартномаси муддати яқинлашаётганлиги муносабати билан янги жамоа шартномаси 2019 йил ишлаб чиқилган жамоа шартномаси макетлари асосида тайёрланишига музокара жараёнлари бошлаб юборилган.

Амалий ёрдам вақтида касаба уюшмаси раиси билан мулоқатда бўлиб, корхонада раҳбарият ва ходимлар учун Жамоа шартномасининг аҳамияти, ишчи-ходимларининг ижтимоий ҳимоясининг моҳияти, касаба уюшмаси аъзолик бадалларининг тақсимланиши, ишчи-ходимларни соғломлаштириш масалаларида ва бошқа ташкилий ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.

Раҳбарият ва ишчи-ходимларнинг розиликларига асосан касаба уюшмасига аъзо бўлганликларидан сўнг Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасига касаба уюшмаси хизматига қабул қилиш бўйича мурожаат қилишлари бўйича тавсиялар берилди.