“Бошланғич ташкилотлар куни” доирасида амалий ёрдам

photo5474152135236102889

Жорий йилнинг 12 март куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди.

IMG_20190312_140255_HDR

Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Шоличилик илмий текшириш институти, Ўртачирчиқ туманидаги Агросаноат ва транспорт касб ҳунар коллежи, Бўка Агросаноат ва транспорт касб ҳунар коллежи ҳамда Бўка пахта тозалаш АЖ, бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномасидаги тадбирларнинг ҳамкорликда бажарилиши, меҳнат муҳофазасига масъул шахсларга ишларни меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ олиб бориш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг ишларини самарали ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Масалан, Шоличилик илмий текшириш институтининг 2017-2019 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил якунлари бўйича 18 март куни ўтказиладиган  йиғилишига тайёргалик жараёни билан танишиб, ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

photo5188377269196925394

Бўка пахта тозалаш АЖ, бугунги кунда кластер тизимига ўтишга тайёргалик қилаётган жараёнда турганлигини ҳисобга олиб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилот раҳбари Ахмедова Дилафрузга ишчи-ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда кейинчалик уларни иш билан таъминлашга бўлган эътиборини қаратиш бўйича тушунтириш берилди.

Ундан ташқари, Шоличилик илмий текшириш институти, касб ҳунар коллежлари ҳамда Бўка пахта тозалаш АЖ, касаба уюшма ташкилотлари раислар ва  меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига масъул ходимларига уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини тўғри ташкил этиш, доимий ҳаракатдаги имтиҳон комиссиялари томонидан ходимларни хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш масалаларига эътибор қаратишни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларга ишларини олиб боришлари учун етарли вақтларни ажратилиши, ҳамда ишларни қонун талабларига мувофиқ ташкил этиш юзасидан электрон кўринишдаги норматив-хўжжатлар ва бошқа меъёрлар тақдим этилди.