“Бошланғич ташкилотлар куни” доирасида Тошкент вилоятида амалга оширилган ишлар тўғрисида

photo_2019-03-17_11-36-31

Республика кенгаши томонидан тизимга қарашли бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолияти ўрганилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

photo_2019-03-17_11-37-25

Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Бегимкулова, Тошкент шахар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Усмонова ва ташкилий ишлар бўйича мутахассиси С.Каримовалар томонидан   Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқтқот институтининг бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш учун борилди.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти Қишлоқ  ва сув хўжалиги вазирлиги ажралиб алоҳида вазирлик бўлганидан сўнг касаба уюшмаларига аъзолик бадалини ўтказишни тўҳтатиб аъзоликдан чиқиб кетган эди. Ташриф чоғида касаба уюшма вакиллари томонидан ушбу Балиқчилик илмий-тадқиқот институти директори Абдулла Рухуллаевич Қурбонов билан учрашилиб, музокора ўтказилди. Касаба уюшмасига қайтатдан аъзо бўлиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Ушбу музокаралардан сўнг рахбар  орқали ходимлар билан учрашилди. Жамоа билан келишган холда улар ўртасида касаба уюшма қўмитаси раислигига номзод деб Темир Анарқул ўғли Тошпўлатов кўрсатилди. Бу ташкилот хўжалик ҳисобидаги корхона бўлиб фаолият юритади.

photo_2019-03-17_11-37-40

Ҳозирги кунда 43 та ходим фаолият юритади, улардан 9 нафари аёллар, 8 таси 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқтқот институтига борилиб, директори Алишер Хошимжонович Ражабов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Суннатилла Мухамедович Мўминовлар билан учрашилди. Сўнгра ходимлар билан сухбат ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот инстиути бюджет ҳисобидаги корхона бўлиб фаолият юритади.

Ташкилотда 150 та ходим фаолият юритади, улардан 32 нафари аёллар, 11 таси 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда тузилган Жамоа шартномаси 2016-2018 йиллар учун тузилган, жамоа шартномасининг 2019 йилги макети асосида институт раҳбарияти вакиллари ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ўртаси янги жамоа шартномаси муҳокамаси бошланган, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасига экспертизага бериш учун тайёргарлик бўлаётган экан.

Касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил учун Иш режаси ва сарф-ҳаражатлар сметаси ишлаб чиқилган. Иш режасида белгиланган масалалар бўйича ўтказилган касаба уюшма қўмитаси қарорлари доимий равишда расмийлаштириган. Касаба уюшма қўмитаси ҳисоб рақамидаги пул маблағлари сарф-ҳаражатлар сметасида белгиланган тартибда молиялаштирилмоқда.

photo_2019-03-17_11-37-13

Қўмита таркибидаги доимий фаолият юритувчи комиссиялар тузилган, кўмита йиғилишларида комиссияларнинг берган ҳисоботлари расмийлаштириб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда “Маънавият соатлари”, маданий-маърифий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Касаба уюшмалари вакиллари ташкилотда бундан буён ўтказиладиган тадбирларда хамкорликни янада кучайтириш бўйича таклифлар бердилар.

Республика кенгаши раиси в.в.б. Т.Бозоров ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси И.Хазратқулов, Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Фармонов ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Джаббаров иштирокида

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши аъзолигидаги “Гулистон экстракт ёғ” акциядорлик жамиятига ташриф буюрилди ва ўрганиш натижаларига кўра  қуйидагилар  аниқланди.

photo_2019-03-17_11-37-02

“Гулистон экстракт ёғ” АЖ ходимлари сони жами 667 нафарни ташкил этди, шундан аёллар 115 нафар, 30 ёшгача бўлган ёшлар 112 нафар, раҳбар ходимлар сони 12 нафар, олий маълумотга эга ходимлар сони 69 нафарни ташкил этади.

“Гулистон экстракт ёғ” АЖда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси У.Маликов томонидан жамиятда ёшларга янги иш ўринлари яратилиши бўйича амалга оширилган ишларидан ёшларга берилган 600 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ва “Гулистон экстракт ёғ” АЖ томонидан ажратилган бино ҳисобидан У.Маликов бошчилигида тикув цехи ташкил этилганлиги ўрганилди. Ушбу цехда 70 нафарга яқин ёш аёллар иш билан таъминланган. Хозирги кунда жамиятнинг талабномасига асосан махсус кийим-бош тикилмоқда. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба  уюшмаси Республика Кенгашининг Ёшлар буйича  раис маслахатчиси И.Хазратқулов томонидан У.Маликовга ушбу режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ташкилий масалалар юзасидан тавсиялар берилди. Сўнгра куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилоятига хизмат сафари билан ўтилиб, Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Э.Турдикуловлар томонидан Жиззах дон махсулотлари АЖда амалий ёрдам курсатиш мақсадида корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Юсупов иштирокида жамоа шартномасининг мавжудлиги, ишчиларга яратилган шарт шароитлар ўрганилди. Ишчиларга ювуниш хонаси, ошхона ва дам олиш хоналари кўздан кечирилди. Корхона касаба уюшмаси қўмитаси раисига алоҳида хона ажратилган. Лекин ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари кетмоқда. Ички туризимни ривошлантириш максадида корхона  ходимлар учун  диккатга сазавор жойларига сайёхатлар уюштирган. 2 жш хисоботларини таҳлил қилинди. Ўрганиш жараёнида ташкилотнинг жамоа шартномаиининг айрим бандларини кайта кўриб чиқиб чиқиш лозимлиги кўрсатилди. жамоа шартномасини мухокамаси 26 март кунига мўлжалланги туфайли ушбу тадбирни телевидения оркали эфирга узатиш масаласи тавсия этилди.  Корхонада маданий оммавий тадбирлар ўтказилган ва хисоботларда ўз аксини топган.