Тармоқ касаба уюшмаси Сирдарё вилоятида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Сирдарё вилоятида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқот Гулистон шаҳар тикув цехининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.
Шунингдек, тармоқ касаба уюшмасининг Ёшлар бирлашмасини тузишдан асосий мақсади ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, тармоқ касаба уюшмаси тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.
Гулистон шаҳридаги тикув цехини касаба уюшмасига аъзолика олишда касаба уюшмасининг фаолияти, аъзолик афзалликлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари тўғрисида бевосита ёшлардан ташкил топган ходимларни бефарқ қолдирмади. Улар касаба уюшмасига аъзо бўлишга бир овоздан розиликларини билдирдилар.
Бу очиқ мулоқотда ёшлар ҳозирда бўлаётган ислоҳатларга бефарқ эмаслиги, ўзларини қизиқтирган саволлар, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида фикр билдирилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқотда ёшлар томонидан таклифлар ҳам билдирилди ва ҳамкорликда барча ишларни амалга оширишга келишиб олинди.