Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тахлили, йўл қўйилган камчиликлар ва 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган семинар тўғрисида
Жорий йилнинг 26 март куни Урганч шаҳрида ўтган давр мобайнида тармоқда амалга оширилган ишлар юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинар ишида Ўзбекистон Агросаноа мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси в.в.б. Тўхтамурод Шарипович Бозоров, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Аллақулиев Даврон Сапаевич, тармоқ касаба уюшмаси шахар, туман кенгашлари раислари ва хисобчилари, айрим йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари жами 31 нафар ходим иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси в.в.б. Т.Бозоров сўзга чиқди. Т.Бозоров ўз маърузасида тармоқ касаба уюшмаси шахар, туман кенгашларининг 2018 йилдаги фаолиятини танқидий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда аниқ рақамлар асосида таҳлил қилди, йўл қўйилган камчилик ва мавжуд нуқсонларнинг асл сабабларини кўрсатиб берди. Шунингдек қишлоқ хўжалигида амалга оширилган мақбуллаштириш жараёнлари, кластер жорий этилиши муносабати билан янгича ишлаш услубларига алоҳида тўхталди. Ўз навбатида Қўшкўпир, Хонқа, Гурлан, Янгиариқ, Урганч тумани кенгаши раисларининг 2018 йилда йўл қўйилган камчиликлар бўйича ахборотлари эшитилди.
Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Д.Аллақулиев ўз маърузасида агросаноат мажмуи касаба уюшмаси тизимида эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликларга алоҳида тўхталар экан, камчиликларни бартараф этиш учун вилоят бирлашмаси томонидан барча зарур амалий ёрдам берилишини, бошланғич ташкилотларга ёрдам кучайтирилишини, шу билан бирга шахар, туман кенгашлари ҳам янгича ишлаш услубларига ўтиши лозимлигини таъкидлади.
Шундан кейин сўзга чиққан Янгибозор туман кенгаши раиси Р.Шержонов, Шовот тумани “Бешмерган” қишлоқ фермер хўжаликлари касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Ўдабоевлар ҳақиқатан ҳам фаолиятимизда жиддий камчиликлар мавжудлигини ва шу билан бирга уларни бартараф этиш имконияти ҳам борлигини таъкидлашди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан туман, шаҳар кенгашларига белгиланган вазифаларнинг бажарилишини доимий назоратга олишни юзасидан аниқ топшириқлар берилди ва шунинг билан семинар якунланди.