Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йилнинг 26 апрел куни ўтказилган маънавият соати ҳақида

photo5345961148295523049

Абдулла Кодирий ижоди ва сиймоси ўзбек адабиёти тарихидаги энг юксак ва виқорли қоялардан биридир дея тарифлаган эди Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов.

Дархақиқат қиска умри давомида ўзидан улкан манавий ва бебахо мерос қолдирган, миллат тафаккурини бирламчи вазифа деб билган хамда асарлари орқали инсонларни хамиша уйғоқ қалб билан яшашга ундаган адиб – Абдулла Қодирий ижоди олдида халқ хамиша бош егади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 26 апрел куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши томонидан, шоирнинг ижодига яна бир назар ташлаш, унинг тарихини яқиндан ўрганиш ва ходимларининг маънавий дунёқарашини кенгайтириш учун ўзбек романчилик асосчиси, буюк адиб, адабиётшунос олим, Ўзбек миллий қахрамонларидан бири бўлган Абдулла Қодирий  ижоди ва хаёти тўғрисида маънавият соати ўтказилди.

Ушбу тадбирда  Барча тармоқ ходимлари,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг бошланғич ташкилотларидан касаба уюшмаси фаоллари, шунингдек хар бир вилоятдан тармоқнинг масъул ташкилотчилари иштирок этдилар. Маънавият соатининг мазмун моҳиятини ёритиб бериш учун тадбирга Филология фанлари доктори, Профессор, Адабиётшунос Олим – Баходир Каримов, Филология фанлари номзоди, Адабиётшунос-Олим, Ахмат Яссавий номидаги давлат мукофоти лаурияти Султонмурод Олимов, шунингдек, Абдулла Кодирийнинг набирси Хомдамир Кодирийлар таклиф қилинди.

photo5345961148295523048

Дархақиқат А.Қодирий бутун ижоди давомида яратган романлари, драматик асари, ҳикоялари, фельетонлари, мактублари, илмий асарларида тарихчи, этнограф, файласуф, тилшунос, фольклоршунос, адабиётшунос олим, энг мухими, мумтоз, гўзал сўз соҳиби сифатида ижод қилди. Қисқагина умрини ўзбек халқ миллий қадриятларини тўлиқ равишда кейинги авлодга –бизга бебахо мерос қилиб қолдиришга бағишлади.

Тадбир жуда юқори кайфиятда, савол жавоблар билан ўтди.

Айниқса эшитувчилар, Абдулла Кодирийнинг набирси Хомдамир Кодирийга ўзларини қизиқтирган саволлари бериш орқали шоирнинг хаёти ва ижоди бўйича тўлиқ маълумотлар олишга муяссар бўлдилар.

Юқорида қайд этилган мулоҳаза ва кузатувлар А.Қодирийнинг бутун ижодида, хусусан, “Ўтган кунлар” “Мехробдан чаён” романларида, “Обид Кетмон” қиссасида халқ қадриятлари, имконияти чексиз она тилимиз, асрлар давомида миллатимиз маиший хаётидан мустахкам ўрин олган расм-русмлар, урф-одатлар, ўзбек халқининг бой халқ оғзаки ижоди на қадар катта ахамиятга эга экани тўлиқ исботини топди деб ўйлаймиз.

Шунингдек Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши томонидан хар бир эшитувчига А.Қодирийнинг “Мехробдан чаён”, “Ўтган кунлар” романи, шунингдек, Ўзбекистон  Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарларидан тарқатилди.

Бундан ташқари ушбу тадбирга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 28 февралдаги 12-33 “с” сонли раёсат қарор ижросини бажариш мақсадида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза куни”га бағишлаб “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Сиз меҳнат муҳофазасини биласизми?” танловида ғолиб чиққан тармоқ тизимидаги  Аграр университетининг бир гурух талабалари хам таклиф этилиб, тадбир якунида қимматбахо совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.