Ижтимоий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда

photo5355320363069844017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер  эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2018-2020 йиллар учун имзоланган тармоқ келишуви ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг худудий туман, вилоят кенгашларида фаолият юритиб келаётган раҳбар-мутахассисларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида 2019 йил 29 апрелдан, 2019 йилнинг 20 декабрига қадар, ўқув-курсларини ўтказиш юзасидан жадвал тасдиқланди.

20190502_101541

Мазкур ўқув-курсларда, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров ва Ташкилий масалалар бўйича бош мутахассис Ш.Бегимқулованинг Кенгаш томонидан тасдиқланган ўқув-режасига асосан ҳар хафтанинг пайшанба куни “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ташкил этиш” ҳамда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар мавзуларида иштирок этишлари белгилаб олинди.

20190502_113747

Жумладан, жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши биносида ўтказилган ўқув соатларида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ўз мавзулари билан иштирок этишди.

Ўқув-соатида тингловчиларга, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ковенцияларнинг мазмун-моҳияти, тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини тузиш, меҳнат муносабатлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишларини ташкил этиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериши,  иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалаларида тушунтириш берилди.