Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилаётган ишлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федирациясининг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, Республикамиздаги сиёсий жараёнлар билан ёшларни яқиндан таништирш, ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар O’zLiDeP туман Кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ташкил этди.
Фестивал аввалида тумандаги бир нафар кам таъминланган эҳтиёжман оила ҳолидан хабар олинди ва байрам совғаси топширилди.
Туман марказида жойлашган Ёшлар кутубхонасига касаба уюшманинг китоблар жамланмаси топширилди.
Ёшлар фестивали доирасида туман ёшлари иштирокида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, миллий ўзбек кўраши, бадиий гимнаситика ва шаҳар ҳудуди бўйлаб 6 км масофада веломарафон мусобақалари ташкил этилди.
Маскур спорт тадбирларига касаба уюшмага аъзо ташкилотлар, тумандаги фермер хўжалик аъзолари ҳам кенг жалб этилди.
Ёшлар фестивали давомида барча спорт турлари ғолибларига касаба уюшма ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Дастур давомида туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари барча йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.