Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида тадбирлар бўлиб ўтди.

20190805_161347

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

20190805_160238

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Чимбой туман кенгаши тассаруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшма фаоллари иштирокида «Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги: «Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти» мавзусида «Маънавият соати» ўтказилди.  «Маънавият соати»да Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Е.Сеитназаров юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти ҳақида сўз юритди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳа тармоқлар қатори қишлоқ ҳужалиги тизимида ҳам туб ислохотлар олиб борилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

IMG_20190823_152340

Шу куни Ўзбекистон Республикаси давлат  мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида спортнинг шашка туридан мусобақа ўтказилди. Мусобақада йигирмадан ортиқ иштирокчилар ўз-аро беллашди. Мусобақа якунига кўра «Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи», «Энг ёш спортчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» каби номинация ғолибларига жами 1373000 минг сўмлик совғалар топширилди,шунундек Нукус шаҳар кенгаши томонидан тармоқ корхоналарида ишловчи 6 кам таъминланган оилалар ва ногирон фарзанди бор 4 нафар оиланинг  фарзандларига жами 574000 минг сўмлик ўқув қуроллари туҳфа этилди.

IMG_20190823_163207_BURST1

Шунингдек Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар кенгаши томонидан ўн нафар ишчи-ходимлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музейига саёҳат қилишди.

Саёҳат давомида ходимлар халқимизнинг аввалги урф-одоблари, кийим-кечаклари ва расмлари билан танишди.