Мустақиллик байрами муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси тизимида спорт тадбири бўлиб ўтди.

photo_2019-09-07_15-37-58

Тизим  ходимларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, улар ўрасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Фарғона Вилоят Ермулккадастр давлат корхонаси тизимидаги туман, шаҳар филиаллари жамоалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб  футбол бўйича биринчилик ўтказилди.

photo_2019-09-07_15-37-45

Муросасиз курашлар остида ўтган мазкур мусобақада Марғилон шаҳар филиали жамоаси  1-ўринни эгаллаб ғолибликка эришдилар.  Тошлоқ филиали жамоаси 2 ва Қўқон шаҳар филиали жамоаси  3-ўринни эгаллаш шарафига муяссар бўлдилар.  Мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалари, ғолибларга Фаҳрий ёрлиқ ва совринлар топширилди.