Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Rus-O’zbek text” МЧЖда навбатдан ташқари конференция бўлиб ўтди.

photo_2019-09-07_16-18-04

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман кенгаши тизимидаги «Рус Ўзбек текс» кластер корхонаси касаба уюшма ташкилолтининг навбатдан ташқари Конференцияси 2019 йилнинш 5 сентябр куни бўлиб ўтди.

photo_2019-09-07_16-17-57

Конференцияда ташкилий масала кўрилди. Конференцияда Самижон Абдукаримович Ниёзов корхона касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди. Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман кенгаши раиси Мўминжон Бобоевнинг корхонада фаолият юритаётган касаба уюшма аъзолари билан учрашуви ўтказилди. Учрашув жараёнида касаба уюшма фаолиятига доир масалалар юзасидан мулоқотлар олиб борилди. Аъзолар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Учрашув иштирокчилари корхона касаба уюшма қўмитаси фаолиятини янада яхшилаш юзасидан ўз фикр мулохозаларини билдирдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси Риштон туман кенгаши томонидан корхона Мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси мухандиси Нодиржон Набиевич Якубовнинг олиб бораётган ишлари билан танишилиб, фаолиятга доир услубий қўлланмалар берилди, ҳамда ишларни ташкил этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.