Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида Маънавият соати бўлиб ўтди.

photo_2019-09-09_13-13-10

“Фарғона Ёғ-мой” акционерлик жамиятида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, эктремизм, тероризмнинг салбий оқибатларини фош этиш, огоҳлик ва хушёрликни янада ошириш, корупцияга қарши кураш, турли деструктив кучларнинг вазиятни беқарорлаштиришга бўлган уринишларининг олдини олиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

photo_2019-09-09_13-13-25

Тадбирда Фарғона вилоят хокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти мутахассиси А.Анваров, Марғилон шаҳар “Робия хожи она” Масжиди имом-хатиби Р.Файзуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими “Манавият тарғиботчилари”   гуруҳи рахбари Ш.Тўйчиевлар маърузалар билан иштирок этдилар.

photo_2019-09-09_13-13-43

Марузачилар ўз сўзларида дунёнинг турли минтақалари, хусусан, Яқин Шарқ мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни тахлил этиб, тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик тушунчаларини шакллантириш, ишчи ходимларда ватанпарварлик ва фидоийлик туйғуларини мустаҳкамловчи, эктремизм ва тероризмга қарши мустақил фикрни бойитишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбир давомида корхона ва ташкилотларда маъанавий маърифий тадбирларни замон талаблари асосида тизимли ташкиллаш, мутассаддилар масъулияти ва самара-дорлигини ошириш бўйича фикрлар алмашинилди.