Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилдиган “Меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат қонунчилиги соҳасига оид муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан” ўқув-семинари ҳамда “Спорт саломатлик гарови” спорт тадбири бўлиб ўтди.

photo_2019-09-14_22-11-09

Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да жамоавий туристик ўқув-семинар ва спорт мусобақалари ўтказилди.

photo_2019-09-18_14-36-50

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгашининг 2019 йил 12 мартдаги 12-37 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистонда ички туризмни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги раёсат қарорига мувофиқ Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси ўз аъзоларининг иқтисодий, ижтимоий, меҳнат, интелектуал ҳуқуқ ва қонун манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, меҳнатни ҳуқуқ ва қонун манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофазаси қилиш қоида ва меъёрларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ички туризмни ва оилавий-жамоавий дам олишни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг таъсисчилигидаги “Kasaba Sayr” шўъба корхонаси билан биргаликда 55 нафар касаба уюшмалари фаолларидан иборат жамоавий туристик ўқув-семинар ва спорт мусобақаларини ташкил этди.

photo_2019-09-18_14-36-53

Тадбирнинг даслабки кунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Республика Кенгашининг раис ўринбосари Э.Байниязов семинарни очиб берди. Сўнгра Республика кенгашининг бош мутахассиси Ш.Бегимкулова янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси, “Ижтимоий ҳимоя ва муносиб меҳнат ҳақида” мавзуларида маърузаси билан уланиб кетди ва Меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя, меҳнат қонунчилиги сохасига оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан фикр-мулоҳаза билдирилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Семинар якунида  иштирокчилари ўртасида интерфаол ўйинлар ўтказилди.

photo_2019-09-18_14-36-54

photo_2019-09-18_14-36-55

photo_2019-09-18_14-36-49

Ўқув-семинаридан кейин спорт тадбирларига уланиб кетди ва иштирокчилар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси, дартс йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Кечки пайт маданий тадбир уюштирилди ва мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда юқори кайфиятда санъаткорлар ўзларининг куй қўшиқлари билан ҳаммани бирдек хушнуд этди. Ажойиб тарзда ўтказилганган жамоавий туристик ўқув-семинар ва спорт мусобақалари якунланди.

photo_2019-09-18_14-39-04