2019 йил пахта йиғим мавсумида мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан семинар-тренинг

IMG_4228

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини бажаришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари учун “2019 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторингни ўтказишга оид услубиёт ва ташкилий-техник шароитлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Шунингдек ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши аппаратининг масъул раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  13 нафар худудий масъул ташкилотчилари иштирок этишди.

IMG_4151

Семинар-тренингни кириш сўзи билан Федерация Кенгашининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бўлим мудири М.Исаев, ҲМТ экспертлари А.Дубова, Й.Аструп ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси в.в.б Т.Бозоровлар очиб берди ҳамда семинар-тренинг ўтказилиши мақсади, кун тартиби ва иш тартиби билан таништириб ўтишди.

Шундан сўнг “Пахтачиликда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ХМТ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳамкорлиги: ҳолат ва истиқболлар” тўғрисида Й.Аструп сўзга чиқиб, ХМТ билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги, мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича биргаликда самарали ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Охирги икки йил ичида терим пулларининг сезиларли даражада оширилиши ва Ўзбекистонда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига рухсат берилиши ҳам ижобий натижалар бераётганлигини таъкидлади.

Шунингдек Миллий мониторингда иштирок этиш учун бу йил чет эл касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларининг таклиф қилинганлиги ва Федерация тизимидаги “Қайта алоқа механизми” фаолияти яхши йўлга қўйилганлигини ижобий баҳолади.

IMG_4202

Й.Аструпнинг фикрига кўра, ўтган йили ўтказилган Учинчи томон мониторингида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланиш ҳолатлари учрамаган.

photo_2019-09-24_16-24-50

Шунингдек семинар-тренингда иштирокчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда гуруҳларда ишлаш амалий машғулотлари ташкил этилди.

1-гуруҳда ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари учун У.Закирлаев ва Р.Раҳмановлар томонидан “Планшетларнинг дастурий таъминоти билан ишлаш бўйича амалий машғулот” ўтказилиб, уларга Миллий мониторинг жараёнида фойдаланиш учун планшетлар тарқатилди ҳамда улардан фойдаланиш амалда кўрсатиб берилди.

2-гуруҳда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ташкилотчилари учун Т.Бозоров ва М.Исаев томонидан “Отрядларда касаба уюшмаси ташкилотини тузиш ва жамоа музокараларини ўтказиш бўйича амалий машғулот” ўтказилиб, отрядларда касаба уюшмаси ташкилотларларини тузиш тартиби ва касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Семинар-тренингда иштирокчиларга мавзуга оид 11 турдаги ҳужжатлар тўплами ва Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва аъзолари учун бейджиклар тарқатилди.

Семинар-тренинг иштирокчиларнинг фаоллиги билан жонли тарзда ўтди ва улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга маърузачилардан жавоблар олишди.

Тренинг иштирокчиларига 25 сентябрдан Миллий мониторинг ўтказиш учун белгиланган худудларга чиқиб кетиш тўғрисида кўрсатма берилди.