Monthly Archives: September 2019

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар Фарғона вилоятида ўтказилди.

photo_2019-09-01_20-44-18

Байрам шукуҳи Фарғона вилояти “Қўқондонмахсулотлари” АЖ томонидан Узбегим ресторанида Мустақиллик байрами ўтказилди ҳамда байрам дастурхони ёзилди. 12 нафар нафақадаги ходимлар корхона жамоа шартномасига асосан ишлаган иш стажига қараб 30-40 минимал оклад асосида пул мукофоти ва микро тўлқинли печ билан такдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ўтказилди.

photo_2019-08-31_10-01-58

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилаётган ишлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федирациясининг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, Республикамиздаги сиёсий жараёнлар билан ёшларни яқиндан таништирш, ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар O’zLiDeP туман Кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ташкил этди.