Жорий йилнинг 25 ноябридан 30 ноябригача “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”НТМда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгашлари бош ҳисобчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув ўтказилмоқда.

photo_2019-11-26_11-33-43

Жорий йилда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилиб, жумладан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”нинг ўзида 170 нафарга яқин тизимдаги туман ва шахар кенгашлари ходимлари ҳамда бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси раислари ўқитилди.

photo_2019-11-26_11-33-41

Жорий йилнинг 25-30 ноябр кунларига мўлжалланган ўқувда 13 та вилоятдан 23 нафар туман, шахар кенгашлари бош хисобчилари ташриф буюришдилар. Ушбу малака ошириш курсида Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва Республика кенгашининг малакали кадрлари шунингдек бошқа маърузачилар томонидан ўқувчиларнинг билим савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва сохадаги булаётган муаммолар ечимини топиш ва таклифлар олиш бўйича ўз билимларини беришмоқдалар.

photo_2019-11-26_11-33-53

Жумладан агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаларининг туман ва шахар кенгашларида ишни тўғри йўлга қўйиш,  касаба уюшмаларида ташкилий ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимларга тўланадиган кафолатли тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда  Тармоқ келишувлари ва Жамоа шартномаларининг тузилиши ва бажарилишини тўғри ташкил этиш бўйича тренинглар шаклида марузалар ташкил этилмоқда.

Шунингдек бошланғич ташкилотларда ходимларга, уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари ҳамда касаба уюшма бюджетини тўғри шакллантириш бўйича мавзулар ўтилмоқда.

photo_2019-11-26_11-33-52

Малака оширувчилар 25 ноябрь куни бошланғич ташкилотларда иш юритишни амалиётда кўриб, тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигига ташриф буюришди. Ташриф доирасида Сув хўжалиги вазирлиги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ишлари билан танишишди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ниёзов Турсун Мамадиёрович Сув хўжалиги вазирлигида сув ресурсларини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш, сув хўжалигини бошқариш соҳасида бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, шунингдек ушбу соҳада илм фанни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар  ва келгусидаги вазифалар ҳамда вазирлик тизимида ишлаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоябўйича қилинаётган ишлар бўйича батафсил ахборот берди.

Шунингдек Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида 2019-2021 йиллар учун тузилган Тармоқ келишувининг жойларда бажарилиши юзасидан музокоралар бўлиб ўтди.

photo_2019-11-26_11-33-31

Келишув вазирликнинг барча тизим ташкилотларига етказилганлиги ва унинг бажарилиши назоратга олинганлиги шунингдек, тизимдаги бошланғич ташкилотларда тузилган жамоа шартномаларида Тармоқ келишувида белгиланган имтиёзлар киритилганлиги таъкидланди.

Жумладан жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида Ўзбекистон  Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги миқиёсида оладиган бўлсак, 2019 йилда ходимларга иш ҳақи, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловларини ўз вақтида амалга ошириш, меҳнат интизоми, меҳнатни мухофаза қилиш, ижтимоий суғурта, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар, маданий-маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишлари, ёшлар ва аёлларга имтиёзлар бериш масалалари киритилган. 2019 йил январ-октябр ойларида вазирлик марказий аппарат ходимларига моддий ёрдам 9,5 млн сўм, жисмоний тарбия ва спорт ишларига 6,1 млн сўм, маданий  оммавий тадбирларга 15,0  млн сўм, соғломлаштиришга 18,4 млн сўм маблағ сарфланган.

Ходимларнинг самарали ишлаши учун  вазирликда барча шарт шароитлар яратилган. Вазирликда тиббий пункт, буфет ишлаб турибди. Шунингдек малака оширувчилар вазирликда спорт ишларига катта эътибор берилаётгани, бунинг натижасида натижасида футбол бўйича жорий йилнинг 19-27 октябр кунлари бўлиб ўтган “Бош вазир кубоги” мусобақаларида вазирлик футбол жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, мусобақа совриндори бўлганлиги билан  слайдлар орқали танишишди.

Ушбу семинар хали бир хафта давом этиб, эшитувчиларни меҳнат сохасида юз бераётган  янгиликлар кутмоқда.