Тармоқ касаба уюшмаси томонидан томонидан кўргазмали ўқув-семинари ташкил этилди.

photo_2019-12-23_09-07-15

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшаси республика кенгашининг ташаббуси билан Фарғона “Ёғ-мой” акциядорлик жамиятида “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Устави ва меҳёрий хужжатлар талаблари асосида ташкил этиш” мавзусида кўргазмали ўқув семинари ўтказилди.

photo_2019-12-23_09-06-26

2019 йилнинг 20 декабр куни ўтказилган семинарда тармоқ касаба уюшмаси туман шаҳар кенгашлари, тармоқдаги йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, шунингдек “Ёғ-мой” корхоналари касаба уюшма раислари ва хавфсизлик техникаси мухандислари, касаба уюшма гурух ташкилотчилари иштирок этдилар.

photo_2019-12-23_09-07-33

Семинар давомида тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мутахассисларининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, тизимдаги хўжалик юритувчи субъектларда бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, меҳнат муносабатларини  меҳнатга оид қонун хужжатлари асосида тартибга солиш, корхона ташкилот ва хўжаликларда меҳнат мухофазаси ва меҳнат шароитларини яратиш мавзуларида  маърузалари тингланди. Семинарнинг бахс ва мунозаларга бой бўлган савол жавоблар ва ўзаро мунозалар қисмида туман кенгашлари, бошланғич ташкилотлар раислари ва касаба уюшма гурух ташкилотчилари  касаба уюшмаларининг бугунги кундаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулохазаларини билдирдилар, қизиқтираётган саволларга жавоблар олинди ва келгусида касаба уюшма фаолиятини ташкил этиш юзасидан фикрлар алмашинилди.

photo_2019-12-23_09-07-24