Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” анжумани ўтказилди.

photo_2019-12-26_10-18-17

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказилган бир қанча кўрик танловларнинг якуний босқичи бўйича ғолиблар тақдирланди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тармоғидан беш нафар фаоллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг совғалари билан тақдирландилар.

Жумладан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловида Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси қўмитаси раиси Дурходжаев Шавкат Файзуллаевич,  “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танловида “Хазарбоғ қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи” талабаси  Хуррамов Шахбоз Олимжон ўғли ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” номинациясида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Умаров Хуршид Ўктамовичларга  касаба уюшмалари Федерацияси дипломи, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек ушбу тадбирда Агросаноат мажмуи  ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши раиси Эргашов Ёқуб Наврўзович ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тўрақўргон туман кенгаши раиси Ғойиббоева Ақида Ахмаджоновнага Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” ҳамда қимматбахо совғалар топширилди.