Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ҳисобот сайлови ва жамоа шартномасининг якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

photo_2020-02-14_15-18-04

Хоразм вилояти АСМ ходимлари касаба уюшмаси Хазарасп туман кенгаши тизимидаги Туман ободонлаштириш бошқармасида 14 февраль куни мехнат жамоасининг ҳамда касаба уюшма ташкилотининг конференцияси ўтказилди.Конференцияда 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши мухокама этилди ва жамоа шартномасига қўшимчалар киритилди.

photo_2020-02-14_15-18-41

Касаба уюшма қўмитасининг ва тафтиш комиссиясининг 5 йиллик ҳисоботлари эшитилди. Касаба уюшма қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб топилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб бошқарма етакчи мутахассиси Кенжабой Ибрагимов қайта сайланди.

photo_2020-02-14_15-18-58

Конференцияда илғор касаба уюшма фаоллари касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Конференция ишида Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Сафарбаев,Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Э.Байжанов,туман кенгаши раиси Р.Отажоновалар иштирок этишди ва музокорода сўзга чикдилар. Конференциядан лавҳалар илова қилинади.

photo_2020-02-14_15-18-24