Меҳнат муҳофазаси соҳасида ижтимоий ҳамкорлик.

photo_2020-02-20_14-27-49

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида “Сув хужалиги ташкилотларида Меҳнат муҳофазаси, содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича” 2020 йилга имзоланган чора-тадбирларга мувофиқ 2020 йил 17-21 феврал кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Узбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Мехнат мухофазасига масул ходимларидан тузилган ишчи гурух таркибида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва содир бўлган бахтсиз ходисалар ҳолати ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

photo_2020-02-20_14-28-10

Амалий ёрдам бериш жараёнида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги муҳандисларининг иш режаларини тасдиқлаш, ишларни тўғри ташкил этиш, касаба уюшма қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиянинг фаолияти, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан олиб бориладиган ишлар, жамоа шартномасидаги меҳнат муҳофазаси соҳасида тадбирларга маблағларнинг сарфланиши тартиблари, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериш, меҳнат қонунчилиги, ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақти, иш ҳақи ва бошқалар тўғрисида тушунчалар берилди.

photo_2020-02-20_14-28-41

Ишчи гурух томонидан Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларидаги Сув хўжалиги ташкилотларида амалий ёрдам бериш жараёнлари давом этмоқда.

                                    Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

                                                                                                        Х.Умаров