Тармов касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган Ҳисобот сайловлар.

photo_2020-02-25_15-40-49

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 20-19-сонли Раёсат қарорига асосан тизимидаги бошланғич ташкилотларда хисобот сайловлар февраль ойининг биринчи  хафталаридан  ўтказилиб, ушбу ташкилотларнинг барчасида  касаба уюшма кўмитаси раислигига номзодлар альтернатив асосида сайланиб келинмоқда.

photo_2020-02-26_17-45-25

Хисобот сайловларнинг ўтказилишида юқори касаба уюшмаларидан вакиллар иштирок этишиб, уларнинг маърузаларидаги энг асосий масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунларнинг мазмун моҳияти очиб берилмоқдалар. Шунингдек келгусига ходимларнинг вакиллик органи сифатида касаба уюшмаларига берилгиланаётган масъулият, берилаётган имтиёз ва кафолатлардан келиб чиқиб келгусидаги вазифалар белгиланиб олинмоқда.

photo_2020-02-26_16-30-47

Хисобот сайловда асосан қумиталарнинг хисобот даврида қилган ишлари  тингланиб,  уларнинг ишлари баҳоланиб, кўтарилган масалалар, муаммолар    жойида бартараф этиб келинмоқда.

photo_2020-02-17_15-31-40

Тизимда жами  4883 та бошланғич ташкилотлар мавжуд бўлиб, шундан 1810 тасида хисобот сайловлар йиғилиш (конференция)лари бўлиб ўтди.

 photo_2020-02-26_12-12-25  20200226_102203  Шу жумладан Жиззах вилоятидаги “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференция)да Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бозорович Байниязов, Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Турдиқулов Эркин Тўлқинович, Зарбдор туман кенгаши раиси Мусурмонов Бахром Тўраевичлар иштирок этди.

 photo_2020-02-27_17-00-26

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

  • “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалар тўғрисида;
  • “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси таркиби тўғрисида;
  • “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида;
  • “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси таркиби тўғрисида;
  • “Зарбдор пахта тозалаш корхонаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси раиси тўғрисида;
  • Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг туман ташкилоти йиғилиш (конференцияси)га делегатлар сайлаш тўғрисида.

photo_2020-02-27_16-53-58

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалар тўғрисида корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Холматов маъруза қилди ва сўзга чиққанлар томонидан касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини “қониқарли” деб топиш ҳақида таклиф киритилди. Таклиф овозга қўйилиб бир овоздан “қониқарли” деб топилди.

photo_2020-02-27_16-51-33

Кун тартибидаги яна бир масала касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш жараёнлари очиқ ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилди. Делегатлар томонидан таклиф этилган номзодлардан Х.А.Холматов энг кўп овоз тўплаган ҳолда касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

photo_2020-02-27_16-50-44

Шунингдек кун тартибидаги қолган масалалар барчаси кўриб чиқилди ва  қарор қабул қилинди ва ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференция) якунида Тармоқ касаба уюшмаси томонидан фаолларга эсдалик совғалари топширилди.

photo_2020-02-27_16-50-27