Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги!

photo_2020-03-04_18-04-34

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 28 январдаги 07/91-1-сонли топшириғи орқали корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, белгиланган тартибда молиялаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва шу йўналишда бошқа тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилган.

photo_2020-03-04_18-02-17

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент вилояти “Чирчиқ-Охангарон” ирригация тизимлари хавза бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2020 йил учун имзоланган чора-тадбирларга мувофиқ “Меҳнат муҳофазаси ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда 50 нафардан зиёд насос станциялар, туман ирригация тизимлари бўлими, каналлар бошқармаси, сув омборларидан фойдаланиш, мелиоратив экспедиция, магистрал каналлар бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги мухандислари иштирок этишди.

photo_2020-03-04_18-04-46

Шунингдек, семинарда меҳмон сифатида “Тошкентпахтасаноат” АЖ, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Тўпроқ сифат тахлил” ДУК, Пахта селекцияси, уруғчилигини етиштириш ва агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Тошкент Давлат Аграр университети қошидаги Қибрай академик лицейи бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазасига масъул ходимлар қатнашишди.

photo_2020-03-04_18-02-15

Семинарда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этилиши ва унинег фаолияти;

янги ишга кирган ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтказиш ҳамда ўқитиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

иш ўринларида меҳнат шароитларининг ҳолати, айниқса зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга ошириш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кўчайтириш ва меҳнат мухофазасига оид барча масалалар бўйича тушунчалар берилди. Шу билан бирга иштирокчилар учун ишлаб чиқариш гимнастикаси ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчилар билан сохасига оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар ўтказилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Республика кенгаши Меҳнатни

муҳофаза қилиш бўлими мудири

Х.Умаров