Monthly Archives: June 2020

Ҳар бир мутасаддининг ўзбек тили бўйича малакасини ошириш керак.

Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида миллий истиқлолимиз томон қўйилган муҳим илк қадамлардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши тўғрисидаги қонун қабул қилиниши бўлди. Шу билан бирга, истиқлолнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда демократик, байналминал тамойилларга риоя қилиниб, юртимизда яшаётган ҳар бир миллат ва элатнинг тил мустақиллиги ва тенглиги таъминланди, миллатлараро бағрикенглик ва ўзаро тотувлик муҳити яратилди.

«Хўжаипок» санаторияси иш бошлади.

photo_2020-06-01_20-17-01

Мамлакатимизда кейинги йилларда саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланди.

Шунга мувофиқ Олтинсой туманидаги сўлим тоғ қўйнида 200 ўринли замонавий «Хўжаипок» санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.