ЎЗБЕКИСТОН АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИНИНГ 5 ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБИ IX ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ

1F2A8712

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурс-тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  23 октябрдаги  “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармонининг қабул қилиниши иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқтаси, “драйвери” бўлади.

1F2A8704

Республика кенгаши раиси в.б. Т.Бозоров сўзга чиқиб, ўтган 5 йиллик ҳисобот даврида касаба уюшмаси учун изланиш, фаолиятини такомиллаштириш,  янги Ўзбекистон қурилишида тармоқ ташкилотлари билан ўзаро хамкорликни янги босқичга кўтариш, янгича шароитларида иш услубларини ҳаётга тадбиқ этиш даври бўлганлиги таъкидлади.

Бугуни кунда тармоқда бошланғич ташкилотлар сони 4883 тани аъзолар сони 1 436 679 нафарни ташкил қилмоқда.

Тизимда 170 та туман ва шахар кенгашлари ҳамда 4 та бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари фаолият кўрсатиб келди.

1F2A8708

Ҳисобот даврида асосий эътибор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик механизми асосида ҳамкорликни кучайтиришга, тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида меҳнаткашлар учун қўшимча имтиёзлар кўламини кенгайтиришга қаратилди.

Бош келишувга асосан, тармоқда 17 та вазирлик, идора ва компаниялар ўртасида Тармоқ келишувлари имзоланди.

Иш берувчилар тузилган жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 2015 йилда 591,2 минг сўмни ташкил этган бўлса 2020 йилда 1307,3 сўмни ёки 5 йил ичида 2,2 бараварга оширилди.

Доимий равишда иш берувчилар билан ҳамкорликда иш ҳақи ва бошқа тўловлардан қарздорликка йўл қўймаслик, вужудга келган тақдирда унинг сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар орқали ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилиб келинди.

1F2A8695

2015-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 12-моддаси талабларига мувофиқ, тармоқ вазирлик ва идораларга киритилган тақдимномалар натижасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги мухандиси лавозимлари жорий этилишига эришилди.

Меҳнатда жабрланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга тўланган зарар миқдори 2 млрд. 618 млн. 835 сўмни тўланиши таъминланди.

Бундан ташқари ҳар йили ўтказиб келинаётган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”да Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг яхши ташкилот” деб эътироф этилди.

1F2A8714Тармоқ, корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқлари бузилишларни олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хисобот даврида 37229 та мурожаатлар касаба уюшмалари органлари томонидан кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг 24950 таси қаноатлантирилган бўлиб, 11279 та мурожаатлар бўйича муаллифларга тушунтириш берилган, 244 та мурожаатларда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган, 422 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа органларга юборилган ва шунингдек, 46 та мурожаатлар аноним деб топилиб кўрмасдан қолдирилган.

20200824_172511

Турдош касаба уюшмалари билан тажриба алмашиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Беларусь Республикаси АСМ ходимлари касаба уюшма Марказий қўмитаси ҳамда Тожикистон Агросаноат комплекси ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси билан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида Хамкорлик шартномалари имзоланди.

Тармоқда Халқаро амалиёт борасида хам бир қанча мақсадли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2018 йилнинг 10-11 декабрь кунлари Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти экспертлари иштирокида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

2015-2020 йиллар давомида Республика кенгашининг 2 нафар ходими Халқаро Меҳнат ташкилотининг тренерлар тайёрлаш курсларида малакасини ошириб, халқаро меҳнат ташкилотининг сертификатлари билан тақдирландилар.

20200824_150250

Маънавий – маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида тармоқ касаба уюшма ташкилотлари зиммасига жуда катта вазифаларни  юклайди.

Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасада бугунги куннинг энг долзарб мавзуларида ўтказиб келинаётган “Маънавият соатлари”да ҳуқуқшунос, иқтисодчи, сиёсатшунос олимлар, фан арбоблари, шоирлар, ёзувчилар ҳамда Республика Маънавият ва тарғибот маркази, унинг ҳудудий бўлимларининг масъул ходимлари ўз маърузалари билан қатнашмоқдалар.

Тармоқ касаба уюшмалари фаоллари томонидан Республика бўйича 100  нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар фарзандларининг “Суннат тўйлари” ҳамда 68 нафар ёшларнинг никоҳ маросимларини хайрия йўли билан ташкиллаштириш ва ўтказиш ишларида иштирок этдилар.

“Спорт – саломатлик гарови”, “Соғлом оила- жамият таянчи”, “Спортдадир куч” каби спорт мусобақалари, тармоқ ходимлари спартакиадалари ҳар бир ташкилот ва муассасаларда ўтказилиши анъана тусига кирди.

1F2A8726

2020 йил 1 январь холатига тармоқда фаолият юритаётган хотин қизлар сони 581 283 нафарни, 30 ёшгача бўлган аъзоларимиз 453 341 нафарни ташкил қилди. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Республика кенгаши хамда тизимдаги вазирлик идора ва ташкилотлар ўртасида имзоланган хар бир тармоқ келишувлари ҳамда корхоналарда имзоланаётган жамоа шартномаларига “Хотин-қизлар ва Ёшлар учун қўшимча кафолатлар”бўлими киритилмоқда.

Сохада хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга қаратилган 280 дан зиёд спорт тадбирлари ҳамда оилавий спорт мусобақалар ўтказилди. Шунингдек бошланғич ташкилотларда соғлом турмуш тарзи тарғиботига оид турли мавзуларда ташкил этилди.

Жумладан,“Энг фаол ишчи касб эгаси”,“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” ва «Энг фаол ёш фермер» кўрик-танлов”ларини ташкил қилиниши ва уларни тақдирлаш маросимларининг республика даражасида ўтказилиши бошланғич ташкилотларнинг нуфузини янада оширди.

Касаба уюшмалари фаолияти кенг қамровли, шу боис амалга оширилган ишларимизнинг сарҳисоби ташкилотчилик услубини, оммавий ва ижтимоий шерикчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини собитқадамлик билан ҳимоя этишни тақозо этади.

1F2A8728

Тармоқ касаба уюшмаси Қурултойида делегатлар ҳам сўзга чиқиб, амалга оширилган ишларни алоҳида эътироф этиш билан бирга, йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталдилар. Шу билан бирга, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

– Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар ҳам йўқ эмас. Жумладан, тизимдаги нодавлат ташкилотларини касаба уюшма хизматига олиш ҳамда қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларга жалб қилинаётган ишчилар билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузиш борасида етарлича ишлар олиб борилмаган, айрим бошланғич ташкилотларда жамоа шартномалари мавжуд эмас. Шу туфайли, нодавлат ташкилотларида ишловчи ходимлар билан тарғибот ташвиқот ишларини кучайтириш корхона ва ташкилотлар, айниқса, эндигина касаба уюшмаси хизмати билан қамраб олинган жойларда жамоа шартномалари қабул қилинишига эришиш, бу борада иш берувчилар билан ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтиришимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.