Касаба уюшмаси ёрдам берди!

1399-150x150

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги меҳнат шароитлари ноқулай, хавфли ва зарарли омиллар мавжуд ташкилотлардаги ходимларнинг меҳнати муҳофазаси, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ўчқўрғондонмаҳсулотлари” АЖнинг ишчиси Мирғаниев Иброҳимжон билан 2018 йил март ойида оғир тан жароҳати билан тугаган бахтсиз ходиса содир бўлган.

Натижада, жабрланган И.Мирганиевга 2019 йил 14 сентябрда Учқўрғон туман Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан иккинчи гурух ногирони ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси 60 фоиз муддатсиз белгиланган.

Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси маълумотномасига асосан, корхона томонидан жабрланган ходимга ойма-ой 478 252 сўм зарар тўловлари тўлаб берилиши лозим эди.

Лекин, корхона жабрланган ходимга 3 ойлик 1434756 сўм зарар тўловларини тўлаб берилмаётганлиги натижасида, фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояланмасдан келинган.

Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида, фуқаро И.Мирганиевга зарар тўловлари тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.

 

  • Ўзбекистон Агросаноат мажмуи
  • ходимлари касаба уюшмаси
  • Республика кенгаши
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш
  • бўлими мудири
  •  Х.Умаров