Monthly Archives: January 2021
АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ!
2021 йил 19 январь куни Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири-Меҳнат техник инспекцияси инпектори Х.Умаров ва Бош юрисконсульти А.Мусулманов, Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тизимидаги Тошкент Насос станциялар ва энергетика бошқармаси ҳамда Каналардан фойдаланиш ва уларга туташ худудларни ободанлаштириш бошқармасида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, меҳнат қонунчилигига иш берувчилар томонидан риоя этилиши ҳолати ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан иш берувчиларга тақдимномалар киритилди.