“Қишлоқ хўжалигида инклюзив сиёсатни қўллаб-қувватлашни ва гендер тенглик тўғрисида хабардорликни ошириш” мавзусида ўтказилган Семинар-тренинг дастури.

photo_2021-04-06_16-36-10

Тошкент давлат аграр университетида 2021 йилнинг 5-6 апрель кунлари ФАО, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорлигида  “Қишлоқ хўжалигида инклюзив сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглик тўғрисида хабардорликни ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинарда бир қатор аграр соҳа тизимидаги вазирлик, идора ва компаниялардан эшитувчилар ва улар қаторида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан вакил сифатида, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси ва тармоқ хотин қизлар комиссияси раиси Ш.Бегимқулова иштирок этди.

photo_2021-04-06_12-21-37

Семинарни Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди А.Ахмеджанова ва  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Э.Абдуалимов очиб берди. Семинарда юридик фанлар доктори Л.Саидова ва Халқаро тренерлар Н.Гаппарова ҳамда Г.Ишанхановалар ўз маърузалари ва кўргазмали материаллари билан иштирок этишди. Ушбу семинарда Республикамизда хотин-қизларни хар тамонлама қўллаб қувватлашга қаратилган 2 та қонун яъни, “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги ҳамда Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги қонунларнинг мазмун моҳиятлари хам очиб берилиб, ушбу қонунларнинг жамоа шартномалари ва келишувларга киритилиши белгиланган хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар бўйича кафолатларга  хам алоҳида тўхталиб ўтилди.

photo_2021-04-06_12-20-14

Тренинг юқори савияда ташкиллаштирилган бўлиб, семинар иштирокчилари қишлоқ хўжалигида гендер тенглик масаласида кузатилаётган холатлар бўйича фикр алмашдилар. Хар бир иштирокчи ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ўртасида “Қишлоқ хўжалигида инклюзив сиёсатни қўллаб қувватлаш” лойиҳаси доирасида имзоланган шартномага асосан ишлаб чиқилиши режалаштирилган гендер стратегияга ўз таклифларини бердилар.

Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификатлар берилди.