Тармоқ касаба уюшмасининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ва семинар бўлиб ўтди.

photo_2021-05-10_23-45-30 (3)

Республикамиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан жамоат ташкилотлари орасида касаба уюшмалари муносиб ўринни эгаллаб, мамлакатимиз тараққиётида мухим йўналишларни қамраб олган ҳолда фаолият юритиб келмоқда.

photo_2021-05-10_23-45-26 (4)

Жорий йилнинг 10 май куни Жиззах вилоятида Республика кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика кенгаши раиси Рустам Холматов бугунги кунда Мухтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислохотларни Агросаноат тармоқ касаба уюшмалари фаоллари қўллаб-қувватлаган ҳолда, бир ғоя остида бирлашиб, эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида эзгу ишларни амалга оширишда муносиб ҳиссаларини қўшаётганликларини таъкидлади.

photo_2021-05-10_23-45-31 (5)

Шунигдек Агросаноат тармоғининг ривожи ва Қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун энг аввало соҳада фаолият юритаётган барча меҳнаткашларга муносиб меҳнат шароитлари таъминланган бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

photo_2021-05-10_23-45-31 (3)

Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳозирги кунда тизимдаги 14 та вазирлик, идора ва компаниялар билан ўзаро Тармоқ келишувлари имзоланган.

photo_2021-05-10_23-45-29

Ушбу Тармоқ келишувларида аграр соҳада фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ва хуқуқий ҳимояси, ҳамда меҳнат мухофазасини йўлга қўйиш борасидаги имтиёз ва кафолатлар киритилмоқда.

photo_2021-05-10_23-45-26 (3)

Раёсат йиғилишида қўйилган масалалар ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда келгусида бўладиган вазифалар белгилаб олинди.

photo_2021-05-11_13-39-59

Шунингдек кунниг иккинчи ярмида Жиззах вилоятининг Жиззах шахридаги “Жиззахдонмахсулотлари” АЖ корхонасида семинар ўтказилиб, унда 70 дан зиёд қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхона ва ташкилотлар рахбарлари иштирок этди.

photo_2021-05-11_13-40-00

Жиззах вилоятида ўтказилаётган семинар-тренингдан асосий мақсад хам айнан вилоятдаги қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида иш берувчилар билан учрашиш ва уларга касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ва “Янги касаба уюшмаларининг янгича дунёқараши” мавзусида ижтимоий шериклик меҳанизмларини йўлга қўйишдан иборатдир.

photo_2021-05-11_15-14-39

Шунингдек ушбу соҳада норасмий банд бўлган ахолини меҳнатини қонуний расмийлаштирилиши ва келгусида уларнинг пенсия олиш хуқуқини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

photo_2021-05-11_15-14-40

Семинар тренингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари Республика кенгашининг ўқитувчи тренерлари ўз мавзулари билан иштирок этдилар.

photo_2021-05-11_13-39-59