Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ҳар бир туман ва шаҳар кенгашлари иштирокида учрашувлар давом этмоқда.

photo_2021-05-31_16-04-22 (2)

Тармоқ касаба уюшмаси томонидан соҳа ходимларининг меҳнат мухофазаси, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий ҳимоясини тўғри йўлга қўйиш, тармоқ касаба уюшмаларига фаолиятини яхшилаш ҳамда аъзолар сонини кўпайтиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ижтимоий шериклар билан ўзаро учрашувлар, ўқув семинарлари ҳамда савол жавоблар орқали ўз ечимини топмоқда.

photo_2021-05-31_16-04-20

Жумладан жорий йилнинг 29 май куни Самарқанд вилоятида, 31 май куни Сурхондарё вилоятида, 1 июн куни Қашқадарё вилоятида ҳамда 3 июн куни Бухоро вилоятида Агросаноат сохасидаги йирик ташкилотлар ва бошқа ижтимоий шериклар ҳамда ушбу вилоятлардаги туман ва шахар кенгашлари раислари ва ҳисобчилари ўртасида учрашувлар ташкил қилинди.

photo_2021-05-29_12-51-56

Ушбу йиғилишларни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Рустам Қурбонназарович Холматов олиб бориб, ҳозирда касаба уюшмаси фаолият хозирги кун талабларига қай даражада жавоб бераяпти деган савол доирасида музокаралар ўтказиб келмоқда.

photo_2021-05-29_12-51-57

Ушбу вилоятларда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида бугунги кунда ишловчилар сонини ҳаққоний аниқлаш ва уларни ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли йўлга қўйиш, уларга тўланадиган иш хақларини аниқлаш ва доимий назоратга олиш шартлиги билдирилди.

photo_2021-06-03_11-43-51

Сўнгра шундай учрашувлар ўтказилган хар бир вилоятга қайтадан ташриф буюрилиб, олдиндан белгилаб олинган вазифалар ижроси бўйича жойларда олиб борилган ишлар ўрганилмоқда ва Республика кенгаши аппарат ходимларини жалб этилган холатда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Келгусида ҳам қолган вилоятларда ҳам шундай семинарлар ўтказилиши белгиланди. Мақсад, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш, янги тизимни жорий қилган ҳолда соха ходимларини меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат. Шунингдек Р.Холматов қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ходимларига имтиёз ва кафолатлар берилиши ва меҳнати учун қулай шароитларни яратилиши учун ижобий томонга кескин ўзгаришлар қилиш талабини қўймоқда.

photo_2021-06-02_17-53-33