Тармоқ касаба убшмасининг 6 ойлик якунларига бағишланган Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

20210714_102011

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг IV – йиғилиши ZOOM платформасида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда Республика кенгаши раиси Р.Холматов раҳбарлигида бўлиб ўтди.

20210714_102004

Марказий студия Тошкент вилояти Кенгашининг мажлислар залидан бошқарилди. Шунигдек йиғилишда Реcпублика кенгаши аппарати ходимлари, барча масъул ташкилотчилар, туман, шаҳар кенгашлари раислари ва ҳисобчилари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларидан иборат 302 киши иштирок этдилар.

20210714_101950

Кун тартибида 5 та масалалар кўриб чиқилди. Ушбу масалалар нодавлат ташкилотларни аъзоликка жалб қилиш, молиявий таҳлиллар, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари юзасидан Давлат дастурининг бажарилиши каби аниқ маълумотлар асосида таҳлилий ҳисоботлар эшитилди ва ижобий ҳамда танқидий баҳолар берилди.

20210714_101938

Барча аниқланган камчиликлар юзасидан раҳбарият томонидан кунлик, ҳафталик маълумотлар асосида мунтазам мониторинг қилиб бориш топшириқлари берилди.