ҚУМҚЎРҒОНДА КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ.

photo_2021-11-16_01-24-42

Муҳтарам Президентимиз томонидан “Касаба уюшмалари куни” ни  белгилаш таклифига кўра илк бора юртимиз бўйлаб “Касаба уюшмалари куни”нинг
1-йиллиги кенг нишонланмоқда.

photo_2021-11-16_01-26-48

Қумқўрғон туманида ҳам сана муносабати билан тармоқ касаба уюшмалари ходимлари  рағбатлантирилди.

Туман ҳокими тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларни табриклади.  Сўнги йилларда касаба уюшмаларининг ўрни ва нуфузи ошиб бораётгани,  уюшма том маънода жамоат ташкилотига айланиб улгурганини таъкидлаб ўтди.

Унда сўз олган фахрийлар “Касаба уюшмалари куни”нинг  нишонланиши тарихий воқеа эканлигини алоҳида эътироф этишди.

photo_2021-11-16_01-28-35

Туман ҳокимлиги томонидан соҳа вакиллари ҳамда фахрий устозлар эсталик совғалар билан тақдирланди

Байрам тадбири “Тумарис” тантаналар саройида тўкин дастурхон атрофида нишонланди.

Касаба уюшмалари кунига бағишланган тадбир куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида  рақсларга уланиб, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.