БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ТРЕНИНГ

cd626ea8d13d75bbc61f5

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан Хоразм вилоятининг Гурлан, Хонқа туманлари ва Урганч шаҳрида бошланғич касаба уюшма қўмита етакчилари учун семинар тренинглар ташкил қилинди.

4448253469478dccd81d7

Машғулотларни республика кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Шоҳида Бегимқулова олиб борди.

Мақсадимиз бошланғич ташкилотлар етакчиларининг потенциалини ошириш, янги меҳнат қонунчилигини амалга татбиқ этиш, жойларда ишларнинг тизимли йўлга қўйилишига эришиш, жамоа шартномалари сифатли тузилишини ва ижросини таъминлашдир,-дейди республика кенгаши мутасаддиси.

1f374fa31896b8a6d4f7d

Семинарлар интерактив усулда, савол-жавобларга, амалий машғулотларга бой тарзда олиб борилди. Иштирокчилар турли муаммоли вазиятларни ҳал қилиш йўлида изландилар. Касаба аъзолари манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш борасида янги ғояларга эга бўлдилар.

c4866d0cfe71d06394977

Шунингдек, республика кенгаши вакили иштирокида Гурлан  ва Хонқа туман кенгашлари, “Gurlan Global tex” корхонаси, Агробанк Хонқа филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Агробанк Хонқа филиали ходимлари учун ҳам семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.

7c2aa935b9367b16a95ed

Машғулотларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ва фаоллар иштирок этдилар. Улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.